Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради

СИЁСАТ 05.12.2022, 20:52
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Артикбаевнинг Қирғизистон халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишидаги нутқида айтиб ўтилган. 

Хабарда айтилишича, ташриф давомида Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон ҳукумати билан бир қатор ҳужжатларни имзолайди. Хусусан,  икки мамлакат президентлари Кампиробод сув омборини биргаликда бошқариш бўйича ратификация варақаларини алмашади.

Икки давлат раҳбарияти, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида чегараларни кесиб ўтишни соддалаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолайди. 

Маълумот учун, 9 декабрь куни Бишкекда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон кузатувчи мақомига эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1