1

7 декабрь куни Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида неча даража совуқ бўлиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 06.12.2022, 12:55
7 декабрь куни Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида неча даража совуқ бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистон Гидрометеорлогия хизмати 7 декабрь учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

ТОШКEНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 0-2° совуқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° совуқ, баъзи жойларда 20° совуқгача, кундузи 4-9° совуқ бўлади.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5°совуқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 12-17°совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, баъзи жойларда 10° совуқгача, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1