АсосийIqtisodiyot

АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди, энди бензин қанчага арзонлайди? Вазир ўринбосари аниқ нархни эълон қилди (видео)

'АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди, энди бензин қанчага арзонлайди? Вазир ўринбосари аниқ нархни эълон қилди (видео)'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистонда АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Шу чора қўлланилганидан сўнг унинг АЁҚШлардаги нархи неча пул бўлади? Ушбу саволга Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев жавоб қайтарди.

"АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинганидан сўнг АЁҚШларда бинзен нархи 1000-1200 сўмгача арзонлайди. Айни пайтда АЁҚШларда бир литр бензин нархи 5500 сўмгача пасайиши кутилмоқда. Таъкидлашимиз керак, биржага чиқарилаётган ҳажмлар ҳам ортганлиги ҳамда биржада бошланғич нархдан 5 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолда нархи ошиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда 5500 сўмлик нарх яқин кунларда биз АЁҚШларда кўришимиз мумкин бўлган нархдир", деди вазир ўринбосари. 

Бошқа янгиликлар