Толибон ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттаки Япония ҳукуматига ўз мамлакатига кўрсатган 100 миллион доллардан ортиқ ёрдам учун миннатдорчилик билдирди, дея ёзмоқда "zamon.uz".
Маълум қилинишича, Ташқи ишлар вазири Муттаки Кобулда Япония элчиси билан учрашувда 106 миллион долларлик ёрдам ва ижобий дипломатик алоқалари учун миннатдорчилик билдирган ва буни халқаро ҳамжамият учун “йўл харитаси” деб атаган.
Элчи Окада Такешининг таъкидлашича, Япония катта эҳтимол билан келаси йили БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоси сифатидаги вазифаларини бажаришга киришади ва БМТнинг ушбу органида Афғонистонга нисбатан ижобий рол ўйнашга ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Япония элчихонаси октябрь ойида Кобулдаги фаолиятини қайта бошлаган.