1

Ҳақоратли изоҳ ёзган фойдаланувчилар YouTube томонидан жазоланади

HI-TECH 16.12.2022, 07:48
Ҳақоратли изоҳ ёзган фойдаланувчилар YouTube томонидан жазоланади

YouTube видео платформаси тармоқда билдирилган ҳақоратли изоҳлар учун фойдаланувчиларга нисбатан чора кўришни бошлайди.

Қайд этилишича, изоҳларда ҳақоратли сўзларни ёзган фойдаланувчиларга нисбатан аввал огоҳлантириш берилади ва агар бу яна такрорланадиган бўлса, шарҳ муаллифи бир кунга блокланади. Дастлаб янги функция фақат хизматнинг инглиз тилидаги сегментида ишлайди.

Агар тизим фойдаланувчининг бир нечта шарҳларини ҳақорат билан ўчириб ташлаган бўлса, унга огоҳлантириш берилади ва такрорий қоидабузарликлар бўлса, 24 соат давомида блокировка қилинади. YouTube’га кўра, бундай чоралар фойдаланувчиларнинг шу каби хатти-ҳаракатларини такрорлаш эҳтимолини камайтиришга ёрдам беради.

Шунингдек, платформа 2022 йилнинг биринчи ярмида 1,1 миллиарддан ортиқ спам-шарҳларни ўчириб ташлаганлиги ҳақида хабар берди. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, YouTube хизматлари бундай хабарларни таниб олиш ва йўқ қилишда тобора яхшиланиб бормоқда. Спам-хабарлар нафақат видеолар остидаги шарҳларда, балки жонли чат бўлимларида ҳам йўқ қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1