1

UzAuto Motors "Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди

ИҚТИСОДИЁТ 17.12.2022, 10:00
Теглар: UzAuto Motors
UzAuto Motors "Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди

"UzAuto Motors" компанияси 4 та турдаги автомобилга шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, яримўтказгичларнинг глобал етишмовчилиги ва логистика инқирози шунингдек геосиёсий турбулентлик бутун дунё бўйлаб автомобиль саноатини давомли инқирозга олиб келди. Микрочиплар танқислиги, етказиб бериш занжирининг узилиши ва ўзаро санкцияларнинг таъсири кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга, комплектацияларни қисқартиришга ва ҳатто заводлар фаолиятини тўлиқ тўхтатишга мажбур қилди.

Шунингдек, инқироз натижасида бутун дунё бўйлаб автомобиль етишмовчилиги ва узоқ кутиш вақтлари юзага келди. Европада харидорлар ўз автомобилларини 22 ойгача кутишларига тўғри келмоқда, навбатлар 2 йилгача чўзилган Жанубий Кореяда ҳам худди шундай ҳолат кузатилмоқда. Шу билан бирга, дунёдаги инқирозлар автомобиллар нархига ҳам сезиларли даражада таъсир ўтказди – фақатгина Ўзбекистондаги автомобиль брендлари ўз нархларини жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб  ўртача 8 фоиздан ортиқроққа оширди.

Таъкидланишича, "UzAuto Motors" компанияси глобал инқирозни ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, бунданда кўпроқ-рекорд ҳажмлар билан, иш ўринларини кўпайтириб, янги замонавий моделларни ишлаб чиқариш ва сотишни йўлга қўйиш билан енгишга муваффақ бўлди. Жорий йил давомида "UzAuto Motors" йилига 300 минг автомобилни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун заводларни максимал ишлаб чиқариш қувватига келтирди. Ўтган йилда ишлаб чиқариш ҳажми 235 минг дона автомобилни ташкил этган бўлса, жорий йилда глобал инқироз шароитида компания ишлаб чиқариш ҳажмини 31 фоизга оширди. Январь ойидан то ҳозирги кунга қадар 310 минг донадан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарди.

Жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши ва автомобилларнинг мавжудлиги сабаб мамлакатда Chevrolet автомобилларига талабнинг ғайритабиий ўсиши кузатилди. Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон фуқаролари енгил автомобилларни юқори ликвидли инвестиция воситаси деб билишади. Агар ўтган йили Чевролет автомобилларини харид қилиш бўйича ўртача ойлик шартномалар сони 21 000 дона бўлган бўлса, жорий йилнинг ноябрь ойида 76 000 донадан ортиқ шартнома тузилган.

Бироқ, Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) маълумотларига кўра, 2022 йилда сотиб олинган 90 000 дан ортиқ автомобиль (йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг деярли учдан бир қисми) харидорлар томонидан қайта сотилган. Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлиллар ҳам "Олиб сотарлар" сонининг кўпайганини тасдиқлайди. Унга кўра келишувлар сони ўтган ойга нисбатан 41 фоизга, ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан эса 2,3 баробарга кўпайган. Шубҳасиз, “Олиб сотарлар”нинг бундай юқори улуши оддий харидорларнинг кутиш вақтига таъсир ўтказди ва бозорда сунъий танқисликни юзага келтирди.

Қайд этилишича, "UzAuto Motors" жамоаси контрактациянинг ойлик ўсиш суръатини таъминлаш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун бутловчи қисмларни, шу жумладан ҳаво йўллари орқали етказиб бериш йўлга қўйилди ва юк ташиш муаммолари ҳукумат даражасида ҳал қилинди. Ушбу ва бошқа мисли кўрилмаган чора-тадбирлар автомобиль бутловчи қисмларини максимал даражада етказиб беришга имкон берди, бу эса ўз навбатида заводнинг узлуксиз ишлашини таъминлади. GM ва бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчилар билан олиб борилган музокаралар натижасида яримўтказгичларни қўшимча етказиб бериш ва инқироз даврида прогноз қилинганидан кўпроқ автомобиль ишлаб чиқариш имконини берди. Ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдан ташқари, компания экспортга йўналтирилган автомобилларнинг бир қисмини ички бозорга йўналтирди.

Бундан ташқари, "UzAuto" компанияси томонидан General Motors билан 2023 йилда дунёдаги инқироз шароитида ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 минг дона автомобилгача ошириш бўйича келишувга эришилди. Таъкидланишича, ишлаб чиқариш қувватининг бундай сезиларли ўсиши нафақат вақтни, балки кенг кўламли инвестицияларни ҳам талаб қилади.

Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайганини ҳисобга олиб, компания бундай шароитда бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланилган йўлдан боришни тўғри деб ҳисоблайди ва "Chevrolet Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатади. Бу ўз навбатида барча саъй-ҳаракатни аввал тузилган шартномалар бўйича автомобиль ишлаб чиқаришга йўналтиради.

"Компания ўз мижозларидан тушунишларини сўраб қолади. Ҳозирги шароитда "UzAuto Motors"нинг асосий мақсади аввал тузилган шартномалар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдир. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз билан тез орада юзага келган вазиятни енгиллаштиришимиз ҳамда ушбу автомобиль моделлари учун шартномалар қайта йўлга қўйилишига ишонамиз", - дейилади хабарда. 

 

Шарҳлар

“UzAuto Motors”нинг Асакадаги корхонасида фарғоналик талаба ва ўқувчилар амалиёт ўташади (видео)

08.09.2022, 11:37

Ҳар йили, “UzAuto Motors” АЖ Асака филиалида Фарғона водийсидаги олий ўқув юрти талабалари, касб-ҳунар мактаблари ва коллеж ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётини ўташади. Бу ҳақда компания...
UzAuto Motors Минскда Rаvon автомобилларининг тантанали тақдимотини ўтказди

15.11.2019, 11:03

Минскда Rаvon бренди автомобилларининг Беларус Республикасида савдога чиқарилиши муносабати билан тантанали тақдимот маросими бўлиб ўтди. Rаvon Беларусь бозорига учта таниқли Ravon R2, Ravon R3 ҳамда...
UzAuto Motors аввал фойдаланилган автомобиллар савдосини йўлга қўйди

14.11.2019, 15:01

UzAuto Motors компанияси Trade-in дастури бўйича махсус текширувлардан ўтган фойдаланилган автомобилларни харид қилишни таклиф қилмоқда.Маълум қилинишича, Trade-in дастури доирасида дилерга топширилган ҳар бир фойдаланилган автомобиль...
UzAuto Motors Хоразмда 10 ойда 48,2 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди

08.11.2019, 15:52

UzAuto Motors АЖ Хоразм вилояти филиалида кенг кўламли модернизация ишлари натижасида 2019 йилнинг 10 ойида жами 48 214 дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришди.Октябрь ойида хоразмлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1