1

Телеграмда янги фирибгарлик схемаси пайдо бўлди

HI-TECH 28.12.2022, 21:31
Телеграмда янги фирибгарлик схемаси пайдо бўлди

Телеграм фойдаланувчилари янги фирибгарлик схемасига дуч келишди, бунда онлайн сўровномада иштирок этиш, овоз беришни тасдиқлаш учун фойдаланувчидан шахсий маълумотларини киритиш сўралади, шундан сўнг фирибгарлар аккаунтга кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Хабарда айтилишича, сўнгги вақтларда телеграм-аккаунтни «ўғирлаш»нинг янги усуллари кўпаймоқда. Бу — энг хавфли турларидан бири. Яъни, Сизга танишларингиздан, контактларингиз рўйхатидан кимдир қандайдир онлайн сўровномада иштирок этишни илтимос қилади ва сайтга ҳавола юборади.

Овозлар сонини ҳисоблаш учун Сиз телефон рақамингизни ва тасдиқлаш кодини киритишингиз керак бўлади. Шу тариқа фирибгар аккаунтингиз бошқарувини қўлга олади. 

️"Ҳеч қачон текширилмаган ҳаволаларга, веб-ресурсларга шахсий маълумотларингизни, банк картангиз маълумотларини ва SMS тарзда жўнатилган тасдиқлаш кодини киритманг. Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!",–дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1