1

iPhone 15'нинг нархи қанча бўлади? Маълумотлар пайдо бўлди

HI-TECH 20.01.2023, 10:38
Теглар: iPhone 15
iPhone 15'нинг нархи қанча бўлади? Маълумотлар пайдо бўлди

iPhone 15 Pro ва iPhone 15 Ультра қанча туриши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

iPhone 15 Pro ва 15 Ultra эски iPhone 14 моделларига қараганда 100 долларга қимматроқ бўлади. Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғидаги Технологиялар ойнаси Apple ўзининг янги iPhone 15 флагманлари нархини ошириши ҳақида хабар берди. Таъкидлашича, янги iPhone'нинг барча моделлари истисносиз чегирмали нархда сотилади.

Window of Technology маълумотларига кўра, ишлаб чиқарувчи iPhone 15 линияси флагманлари – Pro ва Ultra учун нархларни оширади. Улар эски iPhone 14 моделларидан 100 доллар қимматроқ бўлади. Шундай қилиб эски  ва янги iPhone 15 моделлари ўртасидаги нарх фарқи тахминан 300 долларни ташкил қилади.

Қайд этилишича, Apple компаниясининг бундай сиёсати потенциал харидорлар эътиборини iPhone 15 ва iPhone 15 Plus моделларига қаратиш мақсадида қилинган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1