Абдулла Арипов табиий офатларга тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш ўтказди

ЖАМИЯТ 31.01.2023, 00:04
Абдулла Арипов табиий офатларга тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Бош вазир Матбуот котиби Бекзод Ҳидаётов хабар берди.

Маълум қилинишича, “Ўзгидромет”нинг маълумотига кўра, шу ҳафтадан ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача ва кечалари +3 даражагача кўтарилади. Ҳатто, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 2-7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг кўтарилиши – қор ва музлар эришини тезлатиб, сел, кўчки ва сув тошқинлари юзага келиши эҳтимолини янада кучайтиради.

Йиғилишда мавжуд ҳолат ҳудудлар кесимида чуқур таҳлил қилиниб, юзага келишим мумкин бўлган салбий ҳодисаларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича доимий штаб ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 18 ноябрдаги 426-сон қарорларига асосан Тошқинга қарши Ҳукумат ҳамда ҳудудий комиссиялар тузилган ва уларнинг асосий вазифасилари белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасида ўтган йиғилиш баёни билан ушбу Комиссия аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларига бириктирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1