1

Тошкентда 12 ёшли қизчага зўрлик қилиб сўнгра уни ўлдирган шахс қўлга олинди (видео)

ЖИНОЯТ 01.02.2023, 12:19
Тошкентда 12 ёшли қизчага зўрлик қилиб сўнгра уни ўлдирган шахс қўлга  олинди (видео)

Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилган.

 Бош прокуратура ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в,з" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича гумонланувчи  шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Маълумот ўрнида, гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.

"Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди" дейилади хабарда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1