1

Бугуннинг ўзида расман 8 та давлатда зилзила қайд этилган

ДУНЁ 06.02.2023, 17:30
Бугуннинг ўзида расман 8 та давлатда зилзила қайд этилган

Хабарингиз бор, бугун Туркиянинг жанубий вилоятларида икки маротаба зилзила содир бўлди.  

Туркиядаги бу табиат ҳодисасидан сўнг яна бир қатор мамлакатларда ер силкиниши кузатилди:
Афғонистонда Тошкент вақти билан 16:04 да 4,1 магнитудали зилзила содир бўлди;
Абхазияда ҳам ер силкиниши қайд этилди;
Арманистонга ҳам етиб келди. Ереванда зилзила кучи уч баллни, Гюмрида эса 3-4 баллни ташкил этган.

Шунингдек, Исроил ва Грузияда ҳам ер қимирлаши қайд этилмоқда.
Ҳозиргача расман 8 та давлатда зилзила қайд этилган. Булар Туркия, Сурия, Иордания, Исроил, Грузия, Арманистон, Афғонистон ва Ливан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1