1

Уйни қайта қуриб, хоналар тузилишини ўзгартириш қонунга зидми?

САВОЛ-ЖАВОБ 23.09.2016, 12:46
Уйни қайта қуриб, хоналар тузилишини ўзгартириш қонунга зидми?

Яқинда бир хонали квартира сотиб олгандик. Таъмирлаш вақтида айвон ҳисобига меҳмонхонани кенгайтириб, айвонни ғишт билан бекитдик. Бундай ҳолатда иситиш тизими учун тўловнинг нархи ошадими? Эшитишимча, бундай ўзгаришдан кейин уй кадастрини ҳам бошқатдан олишим керак экан. Сиздан ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини тушунтиришингизни илтимос қиламан.

Дилафрўз Мўминова, Тошкент шаҳри 

А.ШОЕВ, Тошкент шаҳар Давлат кўчмас мулк ва ер тузиш корхонаси бошлиғи:

—  Рухсатсиз уй хоналарини ўзгартириш, реконструкция қилиш, қайта қуриш ўзбошимчалик деб ҳисобланади. Давлат кўчмас мулк ва ер тузиш корхонаси ходимлари бундай фактларни аниқласа, уйнинг сотилиши, ҳадя қилиниши тақиқланади ва бу ишни амалга оширган одамга нисбатан чора кўриш учун ҳужжатлар тегишли ташкилотга юборилади. Ўзбошимчалик билан уйга ўзгартириш киритган шахс Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 160-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 31 мартдаги №172-қарорига асосан кўп қаватли уйда яшовчи шахс хона тузилишини ўзгартирадиган бўлса, Тошкент шаҳар ҳокимиятига қарашли тадбиркорлар субъектини рўйхатга олиш инспекциясига ариза билан мурожаат қилиб, рухсат олишлари лозим.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
•  уйга, квартирага эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи (кадастр) ҳужжатлари;
•  лицензияланган лойиҳа ташкилотининг техник хулосаси;
•  лойиҳа;
•  ХУЖМШнинг розилиги.

“Даракчи” газетасининг 38-сонида “Бюджетда ўқиганлар неча йил ишлаб бериши керак?”, “Навоийда ҳам бинолар қурилаяптими?”, “Кўчмас мулкка таъқиқ борми?”  каби саволларга ҳам жавоб олишингиз мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1