АсосийDunyo

Бугун Тожикистонда 6 маротаба зилзила содир бўлди

'Бугун Тожикистонда 6 маротаба зилзила содир бўлди'ning rasmi

Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 05:37, 05:55, 06:06, 06:35, 07:07, 07:18 да – олти маротаба 4 магнитудадан юқори зилзилалар кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази xабар берди.

Соат 05:43 да қайд этилган зилзила эпимарказида зилзила кучи 5,8 магнитудага тенг бўлган. Унинг координаталари 38,51 даража шимолий кенглик, 72,84 даража шарқий узунликни ташкил этган. Ушбу ер қимирлашининг ўчоғи 147 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила бўлган вақтдаги ҳолат аэропортдаги кузатув камераларига муҳрлангани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган. Унда ер қимирлашидан ваҳимага тушган одамлар қочаётгани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда 23 февраль куни Тошкент вақти билан 05:37 да кузатилган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар