АсосийJamiyat

Ўзбекистонда зилзила содир бўлди

'Ўзбекистонда зилзила содир бўлди'ning rasmi

Тожикистонда 23 февраль Тошкент вақти билан 05:37 да кузатилган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилгани ҳақида ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Тожикистондаги зилзила магнитудаси 5,8 балл бўлган. Эпицентр маркази Тошкентдан 435 км жанубий-шарқда қайд қилинган. Ўзбекистон ҳудудида зилзила кучи:

  • Фарғона вилоятида 4 балл;
  • Андижон вилоятида 4 балл;
  • Наманган вилоятида 4 балл;
  • Сирдарё вилоятида 3-4 балл;
  • Тошкент шаҳрида 3-4 балл;
  • Жиззах вилоятида 3-4 балл;
  • Сурхандарё вилоятида 3 балл;
  • Самарқанд вилоятида 3 балл;
  • Қашқадарё вилоятида 3 балл;
  • Навоий вилоятида 3 балл;
  • Бухоро вилоятида 3 балл.

Тожикистонда Тошкент вақти билан соат 5:55 да, 06:06 да ҳамда 06:35 да магнитудаси 4,7,  4,2 ва 4,5 балли ер силкинишлари қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар