Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 мартдан амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 16,03 сўмга кўтарилиб, 11 336,04 сўмни ташкил этди. 1 евро эса 79,26 сўм ошди, 12 023,00 сўмга етди. 1 Россия рубли 1,22 сўмга қимматлаб, 151,52 сўм бўлди.



