АсосийSport

Серхио Рамос жамоадоши Кейлор Навасни гол ўтказиб юборишда айбдор ҳисоблади

“Реал Мадрид” жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос “Боруссия Д”га қарши (2:2) ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйинида ўтказиб юборилган дастлабки голда клуб посбони Кейлор Навасни айблади. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

“Қироллик клуби” 1:0 ҳисобида олдинда бораётганда рақиб футболчтилари жарима зарбасини ишлаб олди. Жарима зарбасидан тепилган тўпни Навас қайтарди, тўп эса ҳимоячи Рафаэль Варан кўкрагига тегиб дарвоза томон йўл олди.

Тўпга биринчи бўлиб “Боруссия Д” ҳужумчиси Обамеянг етиб келди ва гол урди. Рамоснинг фикрича, Кейлор Навас тўпни қайтармасдан ўзида сақлаб қолиши керак эди. 

 

Бошқа янгиликлар