Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 мартдан амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 27,07 сўмга пастлаб, 11 348,03 сўмни ташкил этди. 1 евро 6,02 сўм тушди, 12 062,96 сўм бўлди. 1 Россия рубли эса 0,26 сўмга қимматлашиб, 150,67 сўм бўлди.



