1

Самарқандда бир аёл ва спортчилардан иборат гуруҳ фуқароларни қўрқитиб, пул ундириб юргани аниқланди (видео)

ЖИНОЯТ 06.03.2023, 20:15
Самарқандда бир аёл ва спортчилардан иборат гуруҳ фуқароларни қўрқитиб, пул ундириб юргани аниқланди (видео)

Самарқандда 22 ёшли йигит Самарқанд вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Жомбой туманида яшовчи 25-30 ёшлардаги аёл фуқароларнинг ишончига кириб, шаҳвоний уйдирмалар уюштириб, шунинг билан бирга 2-3 нафар спортчи йигитлардан иборат жиноий гуруҳ тузиб, фуқароларни қўрқитиш орқали яланғоч ҳолатдаги тасвирларга туширган ва улардан товламачилик йўли билан пул талаб қилаётганлигини билдирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Хабарда айтилишича, мазкур гуруҳ ушбу йигитни шантаж қилиб, ундан ёзган “Тилхати”, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинаси техпаспортини қайтариб олиши эвазига 1500 АҚШ доллари миқдорида пул сўраган.

Аризасида 22 ёшли йигит ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан Самарқанд вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Тадбирда аёл ҳамда унинг шериклари ушбу йигитдан 1.500 АҚШ доллари эвазига унинг қарздорлик “Тилхати”, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техпаспортини қайтариб бераётган вақтда далилий ашёлар билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Аёлнинг жиноий шериклари спортнинг “Миллий кураш”, “Қўл жанги”, “Бокс”, “Муай-тай” ва бошқа турлари билан шуғулланган спортчилар бўлиб, улар бундан ташқари ҳам жуда кўп жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги аниқланди.

Улар бир нечта жиноий қилмишларни ташкил этувчи ҳамда зўравонликни тарғиб қилувчи ҳолатларни, жумладан, туҳмат қилиш, ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш, товламачилик, талончилик ҳамда ҳужжатларни эгаллаш каби қатор жиноятларни содир этган.

Мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1