Янги технологиялар ва инновацион ёндашув: UzAuto алюминий қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда

ИҚТИСОДИЁТ 17.03.2023, 10:22
Янги технологиялар ва инновацион ёндашув: UzAuto алюминий қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда

1 март куни Берлинда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги «Ўзавтосаноат» АЖ вакилларидан иборат делегация иштирокида Германия-Ўзбекистон илк бизнес форуми ташкил этилди. Форум доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзаков ҳамда KS HUAYU Аlu Tech Group (Германия/ХХР) вакиллари ўртасида Ўзбекистонда алюминий двигатель қисмларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида Германия-Хитой компаниясининг бошқарувчи директорлари Ралф Линз ва Михаел Шафлер истиқболли муносабатларнинг янада кенгайиши ва ривожланиши «UzAuto Motors» заводида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмининг доимий ўсиб боришига замин яратишини таъкидладилар.

Двигатель цилиндр блоклари ва қуйма қисмларни ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга KS HUAYU GEM компанияси, GEM Тracker ва Оnix моделлари учун CSS Prime янги авлод двигателларини маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда UzAuto'нинг ишончли ҳамкорига айланади.

Ўтган йилнинг декабрь ойида UzAuto Моtors Powertrain корхонаси негизида CSS Prime двигателларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу каби юқори технологияли агрегатнинг ишлаб чиқарилиши, миллий автомобилсозлик саноати ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйганини англатади.

Ушбу двигателлар учун келгусида юқори аниқликда қайта ишланиши мумкин бўлган алюминий цилиндр блокларини қуйишни ташкил этиш, Ўзбекистон маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш имконини яратади. Хусусан, импорт ўрнини босиш кўрсаткичи 24,7 миллион долларга, ишлаб чиқариш таннархи 4,7 миллион долларга пасайишига хизмат қилади.

Алюминий цилиндр блокларини ишлаб чиқаришни тўлиқ циклда ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 27 миллион доллардан ортиқ бўлиб, унинг йиллик айланмаси 22,6 миллион долларни ташкил этади. Йилига 190 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий қуюв ҳамда деталларни юқори аниқликдаги қайта ишлаш цехини ташкил этиш учун «UzAuto Motors Powertrain» АЖга қўшимча яна 1 540 квадрат метр майдон ажратилади. Шунингдек, лойиҳа доирасида корхонада қўшимча 50 та иш ўрни яратилади.

Қисмларни эритиш ва қайта ишлаш бўйича янги мажмуа алюминий қайта ишлашнинг барча босқичларини ўз ичига олади. Жумладан,

*эритиш,

*юқори босим остида қолипларни қуйиш,

*ранг бериш,

*бирламчи механик ишлов бериш,

*юқори аниқликдаги механик ишлов бериш.

Мулоқотлар давомида, шунингдек, илғор немис тажрибаси асосида ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш ва ўқитиш тизимини ташкил этиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Немис ҳамкорлари билан биргаликда амалга ошириладиган мазкур лойиҳа автомобилсозлик саноатига энг илғор ва замонавий технологияларни жорий этиш билан бирга, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳасида юқори малакали мутахассислар етишиб чиқишига сабаб бўлади.

Айни пайтда «UzAuto Motors Powertrain» заводида 66 кВт (89 л/с) қувватга эга CSS Prime 1.2 LIF атмосфера двигателлари ва 97 кВт (131 л/с) қувватга эга CSS Prime 1.2 Л4Ҳ турбо двигателлари ишлаб чиқарилмоқда.

Йилига 400.000 донагача ички ёнув двигатели ишлаб чиқариш имконини берувчи (190 000 дона CSS Prime двигателларни ҳисобга олган ҳолда) CSS Prime линиясига 190 миллион доллар сармоя жалб этилди. Янги линия Франция, Германия, Хитой ва Корея етакчи ишлаб чиқарувчиларининг замонавий ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, 55% автоматлаштирилган.

KS HUAYU Аlu Tech GmbH - бу Rheinmetall (Германия) ва HUAYU Automotive Systems Co компаниялари гуруҳи саналади. Ltd. (HASCO, Хитой). Енгил алюминий компонентларнинг eтакчи ишлаб чиқарувчиси сифатида КS HUAYU ва КPSNS Германия ва Хитойда ишлаб чиқариш қувватларига эга.

UzAuto матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1