1

Шимолий Кореяда армияга бориш учун ариза ёзганлар сони 1 миллиондан ошиб кетди

ДУНЁ 20.03.2023, 23:13
Шимолий Кореяда армияга бориш учун ариза ёзганлар сони 1 миллиондан ошиб кетди

КХДРда 19 март ҳолатига кўра, 1.4 миллион киши армияда хизмат қилиш истагини билдирди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига таяниб Zamon.uz хабар берди. 

Мамлакатда жами 26 миллион киши истиқомат қилади, ҳарбийлар сони 1.2 миллионни ташкил қилмоқда. Агентликка кўра, кўнгиллилар сони бутун республика бўйлаб ҳар куни ошиб бормоқда ва улар “АҚШ ва Жанубий Корея устидан аср ғалабасига эришмоқчи”.

Шимолий Кореяда муддатли ҳарбий хизмат мажбурий ҳисобланади. Армияга 17 ёшга тўлган эркак ва аёллар чақирилади. Хотин-қизлар учун унинг муддати 3 йил, эркаклар учун 10 йил ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1