АсосийДУНЁ

Ғазода қум кўчкиси чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода кучли ёмғир оқибатида қумли қиялик ўпирилиб, кўчирилган фаластинликлар яшаб турган чодирлар устига қулади. Оқибатда бир аёл ва уч нафар бола ҳалок бўлди, яна олти киши жароҳатланди.

'Ғазода қум кўчкиси чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Ғазода кучли ёмғир оқибатида қумли қиялик ўпирилиб, кўчирилган фаластинликлар яшаб турган чодирлар устига қулади. Оқибатда бир аёл ва уч нафар бола ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.

Reuters хабарига кўра, ҳодиса якшанба куни кечқурун Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубида содир бўлган. Қурбон бўлган болалар 8, 6 ва 4 ёшда бўлган.

Қутқарув ишларига маҳаллий аҳоли ҳам қўшилган. Улар болға ва белкураклар ёрдамида қум ва тош уюмларини четга суриб, вайроналар остида қолганларни қидирган.

Маълум қилинишича, шанба куни бошланган кучли ёмғир натижасида Ғазода камида 70 мингта чодирни сув босган. БМТга ҳафта охиридаги ёмғирлар туфайли бошпанаси ёки буюмлари зарар кўргани ҳақида 26 мингдан ортиқ хонадондан мурожаат келиб тушган.

Айни пайтда Ғазо аҳолисининг катта қисми чодирларда ёки вайрон бўлган биноларда яшамоқда. Қишки ёмғирлар эса сув тошқинлари ва бошпаналарнинг қулаш хавфини янада кучайтирмоқда.

Фуқаро мудофааси хизмати вакили Маҳмуд Басал чодирлар аҳолини ёмғир ва иссиқдан ҳимоя қила олмаслигини билдирган. Унинг таъкидлашича, муаммонинг ягона ечими Ғазони қайта қуришдир.

Reuters маълумотига кўра, АҚШ воситачилигида ўтган йили эришилган сулҳ келишувида ҳудудни қайта қуриш ҳам назарда тутилган. Бироқ ҲАМАСни қуролсизлантириш ва Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиш масалаларидаги келишмовчиликлар туфайли бу борада сезиларли силжиш бўлмаган. Исроил эса ҲАМАС қуролсизлантирилмагунча қайта қуриш ишлари бошланмаслигини билдирмоқда.

    Бошқа янгиликлар