1

Фарзандингизнинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирмаслик маъқуллигининг 7 жиддий сабаби

СУҒДИЁНА 03.10.2016, 12:26
Теглар: Фото, Фарзанд, Ота-она, Бола
Фарзандингизнинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирмаслик маъқуллигининг  7 жиддий сабаби

Баъзи ота-оналар фарзандининг чиройлилигини, ақллилигини кўз-кўз қилиш учун уларнинг суратларини ижтимоий тармоққа жойлаштиришни ёқтиришади. Аммо улар айнан ижтимоий тармоқда фарзандлдарига хавф туғдирувчи одамлар мавжудиги ҳақида ўйлаб кўришмайди, деб хабар беради “Аdme.ru” нашри.

Бу билан фарзандларингизни яширишга ҳаракат қилинг, деган фикрдан йироқмиз. Аммо ҳамма нарсада меъёр бўлгани яхши. Қуйида бундай хатардан болангизни асрашнинг 7 жиддий сабаби билан таништирамиз. 

Суратларга геолокация қўйманг

Фарзандингиз асосий вақтини ўтказадиган — мактаб, спорт зал, тўгарак номини, жойини ошкор этманг. Ёмон одамлар бундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишлари мумкин.

Боланинг қизиқишлари акс этган суратларни жойлаштирманг

Болангизнинг нимага қизиқишини билган одам уни осонгина, дуч келган жойда, ҳар қандай вазиятда бундан унумли фойдаланган ҳолда алдаши мумкин.

Бола ҳақида расмий маълумотлар мавжуд бўлган барча суратларни олиб ташланг

Бу сизга ғалати туюлиши мумкин. Бироқ шундай одамлар борки, улар ижтимоий тармоқда боласига олган визаси, паспорти ва бошқа ҳужжатлари билан мақтаниб, уларнинг суратларини жойлаштиришади. Ҳужжатда боланинг исми-шарифи, у ҳақдаги маълумотлар аниқ кўрсатилгани боис, унинг қаерда яшаши ва қайси мактабда ўқишини билиб олиш осон бўлади.

Боланинг машина ёнида тушган суратини қўйманг

Бу маълумот нафақат бола учун, балки ота-оналар учун ҳам хавф туғдиради. Жиноятчиларга ўзингиз ҳақингизда ҳам тўлиқ маълумот беришингиз мумкин.

Боланинг ярим яланғоч суратини жойлаштирманг

Бундай суратлар сиз ва яқинларингиз учун қанчалик кулгили ва самимий туюлмасин, баъзилар унга батамом бошқа томондан назар ташлашлари мумкин.

Келажакда болангизнинг уялишига сабаб бўладиган суратларни қўйманг

Шубҳасиз, бундай суратлар барчамизда мавжуд. Болалигимизда ижтимоий тармоқлар мавжуд бўлмагани боис, уларни фақатгина яқинларимиз томоша қилиш имкониятига эга бўлган. Бизнинг болаларимиз эса бундай хавфдан ҳимоя қилинмаган. Уларнинг бундай суратини ижтимоий тармоққа жойлаштириш келажакда уларнинг қизаришига, уялишига сабаб бўлиши мумкин.

Фарзандингизнинг бошқа болалар билан тушган суратини қўйманг

Бундай суратларни ижтимоий тармоққа жойлаштиришдан илгари фарзандингиз билан суратга тушган болаларнинг ота-онаси қарши бўлмаслиги ҳақида ўйлаб кўринг. Ахир бу ишингиз билан бошқа болаларнинг жавобгарлигини ҳам ўз бўйнингизга оласиз.

Фарзандингизнинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаштиришдан олдин уни нафақат дўстларингиз, яқинларингиз кўришини, балки ҳар қандай ёвузли ниятли одам ундан ғаразли мақсадларда фойдаланиши мумкинлиги, болангизнинг хавфсизлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Фарзандингизни ёмон кўзлардан, ёмон ниятли одамлардан асранг!

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1