МДҲ давлатларидан яна бири Путинни ҳибсга олиши мумкин

ДУНЁ 25.03.2023, 21:30
МДҲ давлатларидан яна бири Путинни ҳибсга олиши мумкин

Арманистон ҳам Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан берилган ордер асосида Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиши керак бўлган давлатлар қаторига қўшилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Арманистон Конституциявий суди  Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Рим статутида мустаҳкамланган мажбуриятларни мамлакатнинг асосий қонунчилигига мувофиқ деб тан олди. Суд қарори якуний ҳисобланади ва у эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Энди Рим статути Арманистон парламенти томонидан ратификация қилиниши керак.

Арманистон ҳукумати Озарбайжонни Тоғли Қорабоғ бўйича икки томонлама можаро пайтида содир этилган “жиноятлар” учун жавобгарликка тортиш мақсадида 2022 йил охирида Рим статутини тан олиш учун Конституциявий судга мурожаат қилган. Статут 1998 йилда имзоланган, аммо Арманистон ҳозиргача уни ратификация қилмаган, чунки 2004 йилда Конституциявий суд шартнома мажбуриятларини ўша пайтда амалда бўлган мамлакат конституциясининг бир қатор қоидаларига зид деб тан олган.

Путин Арманистонга ташриф буюрса, ҳибсга олиниши мумкин

Арманистон Конституциявий судининг қарори Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) тергов палатаси Путинни, шунингдек, Россиядаги болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берганидан бир ҳафта ўтиб маълум бўлди. Улар ҳарбий жиноятларда, хусусан, Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга мажбуран депортация қилишда гумон қилинмоқда.

Москва 2022 йил 24 февралда Россия ҳарбийларининг Украинага ҳужуми ортидан Украинада содир этилган ҳарбий жиноятларга алоқадорлигини рад этади. Россия ХЖСнинг юрисдиксиясини тан олмайди ва унинг ишида иштирок этмайди. 2016 йилдан бери у суднинг ҳаракатларини белгилайдиган Рим статутининг иштирокчиси эмас.

Ўз навбатида, ХЖС ҳарбий жиноятларни тергов қилиш ва жазолашда давлат раҳбарларининг дахлсизлигини тан олмайди. Путин ХЖС ордерига асосан Рим статутини ратификация қилган 123 та мамлакатларга энди кира олмайди, улар орасида Тожикистон ҳам бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1