Саудия Арабистонида Умра зиёратчилари бўлган автобус ёниб кетди, 20 киши ҳалок бўлди (видео)

ДУНЁ 28.03.2023, 13:52
Саудия Арабистонида Умра зиёратчилари бўлган автобус ёниб кетди, 20 киши ҳалок бўлди (видео)

Саудия Арабистонида умра зиёратчилари кетаётган автобус ҳалокатга учради ва ёниб кетди. Қисқа вақт ичида автобус олов ичида қолди, деб ёзмоқда ОАВ.

Маълум қилинишича, Маккага йўл олган автобус Ашер шаҳридафалокатга учраган. Ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлиб, 29 киши тан жароҳати олган.

Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам ва ўт ўчирувчилар жўнатилди, жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилди.

Айрим ОАВ манбаларга таяниб, ҳалокатга учраган автобусда Ямандан зиёратчилар бўлганини хабар қилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1