АсосийДУНË

Фижида ОИВ тарқалиши кескин кучайди — мамлакатда миллий инқироз эълон қилинди

Қайд этилишича, Фижида ОИВ билан яшаётганлар сони 9 минг 100 нафарга етган. Уларнинг атиги 39 фоизи ўз инфекция ҳолатидан хабардор, 22 фоизи эса антиретровирус даволашни олмоқда.

'Фижида ОИВ тарқалиши кескин кучайди — мамлакатда миллий инқироз эълон қилинди'ning rasmi

Фижи ҳукумати мамлакатда ОИВ тарқалиши кескин ортиб бораётгани сабабли миллий инқироз эълон қилди. 2025 йилда 2 минг 16 та янги ОИВ ҳолати аниқланган бўлиб, бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 27 фоизга кўп. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Фижида ОИВ билан яшаётганлар сони 9 минг 100 нафарга етган. Уларнинг атиги 39 фоизи ўз инфекция ҳолатидан хабардор, 22 фоизи эса антиретровирус даволашни олмоқда.

2025 йилда ОИВ оқибатида 117 киши вафот этган. Улар орасида бир ёшга тўлмаган 18 нафар чақалоқ ҳам бор. Шунингдек, ўтган йили Фижида ОИВ билан 59 нафар чақалоқ туғилган.

БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича Бирлашган дастури (UNAIDS) маълумотларига кўра, янги ҳолатларнинг ярмидан кўпи жинсий йўл орқали юқиш билан боғлиқ. 42 фоиздан ортиқ ҳолат эса гиёҳванд моддаларни инъекция орқали қабул қилишда бир шприцдан фойдаланиш билан боғлиқ.

Фижи ҳукумати эпидемияга қарши кураш чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Мамлакат бўйлаб бепул ва махфий ОИВ тестларини ўтказиш, профилактика ҳамда даволаш воситаларига кириш имкониятини кенгайтириш, шунингдек, гиёҳванд моддаларни инъекция орқали қабул қилувчилар учун игна ва шприцларни алмаштириш дастурини жорий этиш кўзда тутилган.

Ҳукумат, шунингдек, ОИВ тарқалишига қарши чораларни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида махсус қўмита тузган.

UNAIDS маълумотларига кўра, Фижида янги ОИВ юқтириш ҳолатлари 2010–2025 йиллар оралиғида 12 баробар ошган. Айни пайтда мамлакатда ҳар 60 нафар катта ёшли аҳолидан бир нафари ОИВ билан яшамоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Фижида ОИВ тарқалиши кескин кучайди — мамлакатда миллий инқироз эълон қилинди - Darakchi.uz