АсосийDunyo

Бугун Ерга магнит бўрони урилади

'Бугун Ерга магнит бўрони урилади'ning rasmi

Бугун, ҳафтанинг илк кунида Ерга магнит бўрони келади. Об-ҳавога сезгир одамлар 10 ва 11 апрель кунлари эҳтиёт бўлишлари керак - бу кунларда геомагнит зарба бўлади. Бу ҳақда Метеоагент об-ҳаво сайти хабар берган. Прогнозга кўра, унинг кучи 4 баллни ташкил қилади.

Магнит бўрони — бу қуёш чақнашлари натижасида сайёрамизнинг геомагнит майдонининг бузилиши. Бу жараёнлар об-ҳавога сезгир, кексалар ва сурункали касалликларга чалинган одамларнинг соғлиғига салбий таъсир қилади.

Магнит бўрони кузатилган даврда:

Зарарли овқатлардан воз кечинг, ортиқча овқатланманг;

қаҳвани ялпиз чойи билан алмаштиринг ва кўп миқдорда сув ичинг;

об-ҳаво ёмонлашишидан олдин ва у бошланган куни спиртли ичимликларни ичманг;

яхши дам олинг;

сурункали касалликлари бўлган одамлар дори-дармонларни захиралашлари керак, чунки об-ҳаво ёмонлашаётганда улар ёмонлашиши мумкин;

ётишдан олдин қисқа вақт ичида сайр қилинг.

Апрель ойида яна бир нечта магнит бўронлари кузатилади. 16 ва 17 апрель кунлари ойнинг учинчи бўрони 4 баллгача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг охирги ва энг кучли магнит бўрони 20 ва 21 апрель кунлари прогноз қилинмоқда - унинг кучи 6 баллга этади.

    Бошқа янгиликлар