Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида давлат ташкилотларида 5 минг 368 та хизмат текшируви ўтказилди. Бу ҳақда агентлик маълумот берди.
Текширувлар натижасида 594 та ҳолат бўйича жиноий, 160 та ҳолат бўйича маъмурий ва 4 минг 604 та ҳолат бўйича интизомий жазо чоралари қўлланилган. Шунингдек, 1 минг 565 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ҳисобот даврида 18 минг 970 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашувининг олди олинган, мавжуд бўлган 1 минг 689 та ҳолат эса бартараф этилган.
Давлат харидлари соҳасида ҳам қонунбузилишлар аниқланган. Хусусан, умумий қиймати 297,4 миллиард сўм бўлган 114 та харид жараёнида манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланиб, уларнинг олди олинган.






