1

Хотинбоз эркакнинг иқрори: «Жуфтимни умрбод излайман»

МУТОЛАА 07.10.2016, 10:22
Теглар: Хикоя
Хотинбоз эркакнинг иқрори: «Жуфтимни умрбод излайман»

— 34 ёшимда ҳамон бўйдоқман. Шу пайтгача оила қурмаганимга талабалик давримда рўй берган бир воқеа сабаб бўлган. Ўшанда бир қизни жуда севардим. У ҳам менга бефарқ эмасди. Яхши ўқиганим сабаб кўпгина курсдошларимга курс ва диплом ишларини ёзишга ёрдам берардим. Кундузи ўқирдим, кечалари ёзув-чизувдан бош кўтармасдим. Бунинг эвазига ишлаган пулларимни севгилимга совға-салом олиб бериш, ресторанлардаги ўтиришлар ва унинг бошқа эркаликлари йўлида сарфлардим. Дипломни қўлга киритгач, битирув оқшомида бир курсдошим севган қизим билан анчадан буён гаплашиб юрганини айтди. Буни оддий тарзда эмас, масхараомуз қилиб гапирди. Аввалига ишонмадим. Шу заҳотиёқ севгилимдан бу ҳақда сўрадим. Не ажабки, у кўзларимга тик қараб, «хўш, нима бўпти?» деди эътиборсизлик билан. Юрагим чил-чил бўлди. Анча вақт тушкунликдан чиқа олмай, ҳеч ким билан гаплашмай юрдим. Кейин аламимни ичкиликдан ола бошладим. Мени бу ҳолатдан ўч олиш ҳиссигина қутқариб қолди. У менга берган озорни бошқаларга етказиб роҳатланадиган бўлдим. Тўсатдан нотаниш қиз билан танишув, телефон рақамлар алмашинуви, бир неча бор учрашиш орқали мақсадимга осонгина эришиш, сал ўтгач эса қиз учун оғир бўлган хайрлашув… Баъзиларидан осонгина қутулсам, айримларининг йиғи-сиғисига чидашга тўғри келарди. Бу бир тарафдан малол келиб, бошқа томондан ўзимга бўлган ишончимни орттирарди. Энди танишларим орасида фақатгина ёш қизчалар эмас, эридан ажрашган, кўнгли синган жувонлар ва ҳатто бус-бутун оилали аёллар ҳам пайдо бўла бошлади. Деярли барчасининг қандайдир дарди бор, кимгадир суянгиси, ичини бўшатиб олгиси келади. Оз муддатли учрашувларим мени сал бўлмаса қопқонга туширишини тасаввур қилмаган эканман.

Кунларнинг бирида учратганим бошқаларидан батамом фарқ қиларди. У мени севиб қолди, мен эса уни. Тўғриси, қўрқиб кетдим. Севишдан, кимгадир боғланиб қолишдан хавфсирашимни тан олгим келмасди. Шу сабаб иккимизга қанчалик оғир бўлмасин, бир қанча муддат учрашгач, ундан узоқлаша бошладим. У эса бунинг сабабини тушуна олмай, анча вақтгача қўл телефонимга қўнғироқ қилиб юрди. Базўр ўзимни эътиборсиздек тутардим. Кейин ўртамиздаги масофа узоқлашди. Умуман учрашмайдиган, гаплашмайдиган бўлдик. Мен эса яна илгариги ҳаёт тарзимга қайтдим. Аммо эндиги ҳолат менга негадир аввалгидек ёқимли эмас, зерикарлидек туюларди.

Оила аъзоларим уйланишим кераклигини уқдиравериб, безор қилиб юборишди. Ота-онамга ёққан бир қиз билан фотиҳаландим ҳам. Аммо келиннинг курсдоши мени таниб қолиб, эридан ажрашиб кетган бир қўшнисининг йигити эканимни айтиб берибди. Қуда тарафдан аёллар келиб, ота-онамга «ўғлингиз суюқоёқ экан!» дейишганида уятдан ер ёрилмади-ю, кириб кетмадим. «Буниси бўлмаса, бошқасига уйланарман», деб ўйладим. Лекин энди негадир қизларга умуман ишончим йўқ. Улар билан танишган заҳотим аввалги танишларимга хаёлан солиштира бошлайман, қандайдир камчилигини излаб топаман. Наҳотки энди мен учун мукаммал бўлган қизни учратмасам, деган қўрқув тинчлик бермайди…

Шарҳлар

Йигирма йил кутилган бахт

16.01.2017, 14:47

— Турмуш қурганимизга йигирма йил бўлди, — деди таҳририятга қўнғироқ қилиб ўзини Динора опа деб таништирган мухлисамиз. — Турмуш ўртоғим иккимиз институтда ўқиб, севишиб, ота-онамизнинг...
Келин қул деганими?

13.01.2017, 15:24

Шаҳло қайнонасининг қадам товушларидан уйғониб кетди. Эндигина кўзи илинганди-я. Қизини ухлатиш қийин, ёшига тўлмай сунъий овқатга ўргатгани учун бир дарди икки бўлган. Шаҳлонинг ўзи белида...
«Севганим чиройли…»

12.01.2017, 16:28

Турмуш ўртоғинг чиройли бўлса ҳам қийин экан. Атрофдаги аёллар ундан кўз узмай туришига чидаш осонми? Бундай вазиятда рашк қилиш, кўз ёш тўкиш, кетаман деб қўрқитиш...
«Дадам ва онамни яраштирганим…»

11.01.2017, 11:26

Макр ишлатиш аёлларга хос, дейишади. Аммо ёш бўлишимга қарамай, мен ҳам макрдан фойдаландим. Буни ёмонликка йўйманг. Оиламизни сақлаб қолиш учун қилдим буни… Бир бошидан айтиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1