Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб борди

СИЁСАТ 02.05.2023, 20:58
Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан 2 май куни ташриф билан Берлинга келди.

“Берлин-Бранденбург” аэропортида Ўзбекистон етакчисининг ташрифи муносабати билан икки мамлакат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Олий мартабали меҳмонни Германиянинг расмий шахслари кутиб олди.

Бугун давлатимиз раҳбари Федерал Канцлер Олаф Шольц билан учрашув ўтказади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1