АсосийСИËСАТ

Андижонда иқтисодий ўсиш рақамлари эмас, аҳоли ҳаётидаги ўзгариш муҳимлиги таъкидланди

Йиғилишда қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Андижон вилояти иқтисодиёти 8,8 фоизга, саноат 9,2 фоизга, хизматлар соҳаси 16,1 фоизга, инвестициялар ҳажми эса 8,9 фоизга ўсган.

'Андижонда иқтисодий ўсиш рақамлари эмас, аҳоли ҳаётидаги ўзгариш муҳимлиги таъкидланди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.

Йиғилишда қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида Андижон вилояти иқтисодиёти 8,8 фоизга, саноат 9,2 фоизга, хизматлар соҳаси 16,1 фоизга, инвестициялар ҳажми эса 8,9 фоизга ўсган.

«Бизга ўсишдаги рақамлар эмас, балки ҳар бир кўрсаткич ҳар бир оиланинг кундалик ҳаётига қандай ўзгариш олиб киргани муҳим», — деди давлат раҳбари.

Таъкидланишича, Андижонда ер ва табиий бойликлар чекланган бўлса-да, ҳаракатчан аҳоли, кучли тадбиркорлик руҳи, кўп сонли ёшлар, шаклланган саноат мактаби ва катта бозор каби имкониятлар мавжуд.

Сўнгги ўн йилда вилоятга республика бюджетидан 20 триллион сўм, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун банклар томонидан 90 триллион сўм йўналтирилган. Фақат жорий йилнинг ўзида аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирларига 6 триллион сўм ажратилган.

Йиғилишда ҳокимларга берилган ваколатлар ва яратилган молиявий имкониятлар аниқ натижага айланиши зарурлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар

    Андижонда иқтисодий ўсиш рақамлари эмас, аҳоли ҳаётидаги ўзгариш муҳимлиги таъкидланди - Darakchi.uz