АсосийСИËСАТ

“Очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот” — Саида Мирзиёева БМТда Ўзбекистон позицияси ҳақида гапирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Ўзбекистон номидан нутқ сўзлади.

'“Очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот” — Саида Мирзиёева БМТда Ўзбекистон позицияси ҳақида гапирди'ning rasmi

У дунёда зиддиятлар кучайиб, ўзаро ишонч сусайиб бораётган бир шароитда мамлакатнинг ташқи сиёсатдаги ёндашувларини баён қилди.

“Бизнинг танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот. Биз тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдоримиз”, — деди Саида Мирзиёева.

У нутқида Марказий Осиёда юз бераётган ўзгаришлар, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, экологик муаммолар, Орол фожиаси, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига тўхталди.

“Бугун ҳеч бир давлат глобал муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал эта олмайди. Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳиссасини қўшишга доимо тайёр”, — деди у.

БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси умумий мунозаралари 22 сентябрдан 26 сентябргача ҳамда 28 сентябрь куни ўтказилмоқда. Бу йилги сессия “Ишончни тиклаш, трансформацияларни бошқариш: барча учун хизмат қиладиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти” мавзусига бағишланган.

    Бошқа янгиликлар

    “Очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот” — Саида Мирзиёева БМТда Ўзбекистон позицияси ҳақида гапирди - Darakchi.uz