Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очади

HI-TECH 16.05.2023, 21:05
Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очади

Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос Mastercard компаниясининг Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақаси бўйича президенти Димитриос Дозис бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда



Учрашувда томонлар рақамлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда IT-autsorsing марказлари, БПО ва КПО соҳаларини янада ривожлантиришда ҳамкорликни муҳокама қилдилар. 

Шунингдек, Mastercard Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш режасини эълон қилди, бу уларнинг мамлакат рақамли инфратузилмасини ривожлантиришга қизиқишини ифодалайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1