Тошкентда Ўзбекистон ва Малайзия компаниялари ўртасида бизнес-форум ўтказилиши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 25.05.2023, 11:07
Тошкентда Ўзбекистон ва Малайзия компаниялари ўртасида бизнес-форум ўтказилиши мумкин

Ўзбекистонда Малайзия компаниялари иштирокида бизнес форум ўтказилади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида 15—21 май кунлари Малайзиянинг Халқаро ислом савдо-саноат палатаси раиси Муҳаммад Амин Фаҳмининг мамлакатимизга сафари ташкиллаштирилди.

Ҳожи Фаҳмининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Савдо саноат палатаси раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувда хориж томонига мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон ва Малайзия компаниялари ўртасида бизнес-форум ўтказиш бўйича ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон ва Малайзия компаниялари иштирокида бизнес-форум ўтказиш ва унга Малайзиянинг юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларни жалб этиш, Бизнес-форум доирасида Малайзиянинг Халқаро ислом савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, Ўзбекистон компанияларини Малайзияга жавоб ташрифини ишлаб чиқиш ва Малайзияда ҳам бизнес-форум ўтказиш тўғрисида келишувларга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1