Жанубий Корея ҳам Украинага ўқ-дори етказиб бериши мумкин

ДУНЁ 25.05.2023, 13:02
Жанубий Корея ҳам Украинага ўқ-дори етказиб бериши мумкин

Жанубий Корея Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Чо Тае Ёнг Yonhap агентлигига мамлакат расмийлари келажакда Украинага ўқ-дори етказиб бериш ҳақида ўйлаётганини айтди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Унинг қўшимча қилишича, вазиятни жойларда кузатиш, шунингдек, кўплаб ҳолатларни ҳисобга олиш режалаштирилган. Унга кўра, ҳозирда Жанубий Корея ҳукумати Киевга гуманитар ва молиявий ёрдам кўрсатмоқда.

"Биз вазиятни жойида кузатиб борганимиздан сўнг ва бошқа вазиятларни ҳисобга олган ҳолда ўқ-дориларни етказиб бериш имкониятларини кўриб чиқишни режалаштирмоқдамиз", — деди Чо Тае Ёнг.

Шу билан бирга, у бу масалани кўриб чиқиш ҳақида гап кетаётгани ва Сеул ҳозирда ўқ-дориларни етказиб бериш бўйича режалари йўқлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1