АсосийMadaniyat
2386

Ўзбекистон ҳудудида тангалар қачон зарб қилина бошлаган?

'Ўзбекистон ҳудудида тангалар қачон зарб қилина бошлаган?'ning rasmi

Эрамиздан аввалги 329 йилда Искандар Мақдуний қўшини Ўрта Осиёга кириб келган.

Искандар вафотидан сўнг эрамиздан аввалги 312 йилда унинг саркардаси Салавк I Никатор ҳукмронлиги даври бошланган. Ўрта Осиёнинг жанубий музофотлари, шу жумладан, Бақтрия ва Суғдиёна ҳам салавкийлар томонидан назорат қилинган.

Салавк I нинг ўғли Антиох (эрамизгача бўлган 281-261 й) даврида Бақтрияда зарбхона ташкил этилган.

Чамаси, Суғддаги хусусий зарбхона ҳам айнан Салавкийлар даврида пайдо бўлган. Бу тўғрисида Антиох I ёки Антиох II томонидан эрамиздан аввалги 261 – 246 йилларда зарб этилган мис тангалар гувоҳлик беради.    

Манба: “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” нашри 15-жилди “Давлат Эрмитажи тўплами”.

Лойиҳа бош ҳомийси "Eriell Group" нефть хизматлари компанияси.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар