АсосийJinoyat

Жиззахда “IELTS” ёки "CEFR" сертификатларидан бирини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'Жиззахда “IELTS” ёки "CEFR" сертификатларидан бирини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан Зомин туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.М. фуқаро Ю.Қ.га танишлари ёрдамида “IELTS” ёки "CEFR" сертификатларидан бирини олиб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар