АсосийDunyo

2-3 июнь кунлари Президент Қирғизистонга сафар қилиши мумкин

'2-3 июнь кунлари Президент Қирғизистонга сафар қилиши мумкин'ning rasmi

2-3 июнь кунлари Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров раислигида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” иккинчи саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбакиев маълум қилди.

Таъкидланишича, Саммитда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,  Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Нурмуҳаммет Аманнепесов ва Европа кенгаши президенти Шарл Мишел иштирок этади.

Минтақалар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқининг ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилади.

Бундан ташқари, Президент Садир Жапаров делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Муратбек Азймбақиев ушбу ташриф доирасида Садир Жапаров билан икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилганлигини, томонлар Қирғизистон-Европа ҳамкорлиги масалаларини тор ва кенгайтирилган таркибда муҳокама қилишини қайд этган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар