1

Ўзбекистонликлар қўлида қанча АҚШ доллари борлиги маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 02.06.2023, 14:51
Ўзбекистонликлар қўлида қанча АҚШ доллари борлиги маълум қилинди

Хабарингиз бор, айни дақиқаларда Сенатнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг ҳисоботи тингланди. Ялпи мажлисда Марказий банк раисига аҳолининг банкларга валюта кўринишидаги омонатларни қўйиши ўтган йилгига қараганда 9 фоизга камайганига изоҳ берди.

Нурмуратовга кўра, ҳақиқатда ҳисобот даврида Ўзбекистон банкларидаги депозитлар тизимида ўзгаришлар кузатилган. Аҳолининг умумий омонатлари 1,7 баробарга ошганида валютадаги муддатли омонатларда камайиш содир бўлган.

"Буни дедолларизация билан изоҳлаш мумкин. Яъни аҳолининг валюта курсидаги кичик даражада тебранишнинг сақланиб қолиши ва омонатлар бўйича фоизларнинг жозибадорлиги 21-22 фоиз оралиғида шаклланиши валютадаги маблағларини олиб сўмда депозит қўйишга бўлган қизиқишларини оширмоқда. Бу амалиётда кўриляпти. Буни яхши ҳолат деб баҳолаш мумкин. Бу вазиятни одамлар валютасини уйида сақлаяпти деб қараш ҳам керак эмас. Аммо маълумотларга кўра, ҳозирда аҳолининг қўлида қарийб 12 млрд АҚШ доллари бор. Биз ҳозир буларнинг ҳаммасини жалб қила олмаймиз. Лекин юқорида айтилганидек, одамлар долларларини сўмга алмаштириб муддатли депозитларга қўйишни бошлаган ва бу биз учун қувончли ҳол", — дейди Марказий банк раиси.

У, шунингдек, валютадаги муддатли омонатлардаги камайишни ўтган йилги геосиёсий вазият билан боғлаган. Яъни, Нурмуратовнинг таъкидлашича, уруш бошлангандан буён 60 мингдан ортиқ норезидентлар ўзбек банкларида ҳисобварақлар очган ва уларнинг маблағлари 892 млн.доллар атрофида. Бу жами чакана депозитларнинг (6 млрд.доллар) қарийб 15 фоизи дегани.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1