АсосийSalomatlik

Бугун Самарқандда Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бошланади

'Бугун Самарқандда Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бошланади'ning rasmi

3-4 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон — Россия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтади.

Анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко, шунингдек дипломатик корпус вакиллари, ҳар икки томоннинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари ректор ва профессорлари, нуфузли тиббиёт клиникалари, илмий тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, йирик фармацевтика ва тиббиёт компаниялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу халқаро анжуманга таклиф этамиз.

    Бошқа янгиликлар