Эрдўғон Туркия президенти сифатида қасамёд қилди (видео)

ДУНЁ 03.06.2023, 18:49
Эрдўғон Туркия президенти сифатида қасамёд қилди (видео)

Бугун, 3 июнь куни Анқарадаги Туркия парламенти биносида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг қасамёд қилиш ва инаугурациясининг тантанали маросими бўлиб ўтди. 

Инаугурация маросими иштирокчилари орасида дунёнинг 78 давлати вакиллари, жумладан, 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари бўлган. Улар орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор. 

Туркия парламенти муваққат раиси Девлет Бахчели давлат раҳбарига президентлик сайловидаги ғалабасидан далолат берувчи ҳужжатни топширган. Кейин Эрдўғон Туркия халқига қасамёд матнини ўқиб эшиттирган.

Маълумот учун, Эрдўған инаугурация маросимидан сўнг Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гулчамбар қўяди. Шундан сўнг Туркия раҳбари Чанкая қароргоҳига йўл олади ва у ерда олий мартабали меҳмонлар шарафига расмий зиёфат берилади.

Тадбирнинг охирги нуқтаси эса Туркиянинг қайта сайланган Президенти мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини эълон қиладиган брифинг бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1