АсосийDunyo

Россия Белгороддаги отишмада 5 киши ҳалок бўлганини маълум қилди

'Россия Белгороддаги отишмада 5 киши ҳалок бўлганини маълум қилди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Белгород вилояти раҳбари отишмада 5 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Аввалроқ Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Шебекинода 50 дан ортиқ жангари йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди.

Украина Қуролли кучлари томонидан ўтган кун давомида ўққа тутилган Белгород вилоятининг беш нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна 16 нафари яраланди, дея хабар берди вилоят губернатори Вячеслав Гладков ўзининг Телеграм-каналида.

Вилоят раҳбари Шебекинский шаҳар туманидаги вазиятга изоҳ берар экан, ўтган кун давомида вилоятда 371 дона турли ўқ-дорилар отилганини айтди.

“Афсуски, Украина Қуролли кучлари Маслова Пристан қишлоғидаги йўлнинг бир қисмини ўққа тутганида машинада икки нафар аёл ҳалок бўлган. Ўтган 24 соат ичида шаҳар туманида яна 8 киши тан жароҳати олди, улардан 6 нафари касалхонага ётқизишга муҳтож”, — деди у.

Аввалроқ Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Шебекинода 50 дан ортиқ жангари йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди. “Украинадан чегара ҳудудида жами 50 дан ортиқ украиналик террорчи, тўртта зирҳли жанговар техника, БМ-21 Град кўп ракета тизими жанговар машинаси ва битта пикап йўқ қилинди”, — дейилади ҳарбий департаментда.

Украина президенти девони раҳбари Михаил Подоляк Киевнинг Белгород вилоятидаги воқеаларга алоқаси йўқлигини маълум қилди.

“Украина Россиянинг Белгород вилоятидаги воқеаларни қизиқиш билан кузатмоқда ва вазиятни ўрганмоқда, лекин бунга бевосита алоқаси йўқ. Маълумки, танклар ҳар қандай рус ҳарбий дўконида сотилади ва эр ости партизан отрядлари ҳали ҳам Россия фуқароларидан иборат ", деб ёзди у Twitterда.

    Бошқа янгиликлар