АсосийДУНË

Россия Харьков вилоятида йўловчи поездига зарба берди

Кейинроқ ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва олти киши жароҳатлангани маълум қилинган.

'Россия Харьков вилоятида йўловчи поездига зарба берди'ning rasmi

Бугун, 18 сентябрь куни Россия кучлари Украинадаги Харьков вилоятида шаҳар атрофи йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездига зарба берди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, олти киши жароҳатланган.

Украина темир йўллари компанияси — “Укрзализница” маълум қилишича, ҳужум хавфи мониторинг гуруҳи томонидан аниқланган. Шундан сўнг поезддаги йўловчилар эвакуация қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, эвакуация вақтида поезддан хавфсиз масофага узоқлашмаган икки нафар йўловчи оғир жароҳат олган. Ҳодиса жойига қутқарувчилар ва тиббиёт ходимлари юборилган.

Кейинроқ ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ва олти киши жароҳатлангани маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар

    Россия Харьков вилоятида йўловчи поездига зарба берди - Darakchi.uz