1

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Истанбулдаги халқаро кўргазмада иштирок этди

ИҚТИСОДИЁТ 04.06.2023, 19:37
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Истанбулдаги халқаро кўргазмада иштирок этди

Жорий йилнинг 1-3 июнь кунлари Истанбул шаҳрида Халқаро ип-калава кўргазмаси бўлиб ўтди.

TUYAP марказида ташкил этилган ушбу кўргазмада Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида “UzTex”, “Global Tekstil Solutions”, “Denov Tekstil”, “Baxt Tekstil”, “Polytex Sirdaryo”, “Sulton Tex Group” каби бир неча ишлаб чиқариш  корхоналари қатнашди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистон компаниялари ва Туркиянинг йирик ишбилармонлари ўртасида “Б2Б” учрашувлари ташкил этилди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агенлиги ва “Ўзбекенгилсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг экспорт, инвестицион ва туристик салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Ўзбекистон компанияларининг Истанбул Халқаро ип-калава кўргазмасидаги иштироки “Демирорен ахборот агентлиги”га тегишли оммавий ахборот воситалари ҳамда Туркиянинг бошқа бир қатор электрон нашрларида кенг ёритилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1