Россиянинг Воронеж вилоятида қурилишда ишлаган ўзбекистонлик эркак иш вақтида иккинчи қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, фуқаро Воронеж вилоятига 2022 йилда ишлаш мақсадида борган. 2023 йилда эса у иш вақтида қурилиш объектининг 2-қаватидан йиқилиб тушган. Оқибатда ўзбекистонлик эркак оғир тан жароҳати олган ва Воронеж вилояти шифохонасига даволаниш учун ётқизилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Воронеждаги вакили унинг ҳолидан хабар олган. Билидирилишича, айни пайтда беморнинг аҳволи яхшиланган. Тез орада унга шифохонадан жавоб берилиши маълум бўлган. Ҳозирда уни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.






