АсосийДУНË

Россия Украинада йўловчи автобусига дрон билан зарба берди

5 киши ҳалок бўлди.

'Россия Украинада йўловчи автобусига дрон билан зарба берди'ning rasmi

16 сентябрь куни Россия ҳарбийлари Украинанинг Днепропетровск вилояти Никополь туманида ҳаракатланаётган йўловчи автобусига дрон орқали зарба берди. Ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, яна 7 киши яраланган.

Днепропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Ганжага кўра, Россия ҳарбийлари рейс автобусини учувчисиз учиш аппарати орқали нишонга олган. 5 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Жароҳатланган 7 киши шифокорлар назоратига олинган ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳужум Никополь шаҳри яқинида, фронт чизиғига яқин ҳудудда содир бўлган. Украина томони автобусга айнан дрон орқали зарба берилганини маълум қилган.

Россия томони ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермаган.

    Бошқа янгиликлар

    Россия Украинада йўловчи автобусига дрон билан зарба берди - Darakchi.uz