1

Қатар амири Ўзбекистонга етиб келди

СИЁСАТ 05.06.2023, 19:00
Қатар амири Ўзбекистонга етиб келди

Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга илк давлат ташрифини бошлади. Олий мартабали меҳмонни кутиб олишга фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Бунда, энг аввало, фаол сиёсий мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш эътибор марказида бўлади.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1