Пентагон бугун Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакетини, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа ўқ-дориларини 2 миллиард доллардан ортиқроқ миқдорда эълон қилмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб "Zamon.uz" хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, гап учириш мосламалари ва Hawk ва Patriot ҳаво мудофаа тизимлари учун мўлжалланган икки турдаги илғор ракеталарга маблағ ажратиш ҳақида кетмоқда.
Кўплаб америкалик экспертлар аввалроқ Украинага 36 миллиард доллардан ортиқроқ ҳарбий ёрдам АҚШ Қуролли кучлари захираларига сезиларли таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган эди.






