АсосийDunyo

Туркиядаги ракета заводида портлаш содир бўлди

'Туркиядаги ракета заводида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Туркия пойтахти Анқарада 10 июнь куни ракета ва портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган завод ҳудудида портлаш юз берди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

 Мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлган ҳамда битта бинога зарар етган.

"Анқара вилоятининг Элмадаг туманидаги Машинасозлик ва кимё саноати ширкатига қарашли ракета ва жанговар каллаклар ишлаб чиқарадиган заводда портлаш юз берди. Оқибатда беш нафар ишчимиз ҳалок бўлди", - дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқларда маҳаллий аҳоли томонидан завод ҳудудида тутун кўтарилаётгани ҳамда тез ёрдам машиналари кетаётгани акс этган кадрлар тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш портловчи моддалардаги реакция туфайли юз берган.

    Бошқа янгиликлар