АсосийDunyo

Санкт-Петербургда арилар сабабли рейслар кечиктирилмоқда

'Санкт-Петербургда арилар сабабли рейслар кечиктирилмоқда'ning rasmi

Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига арилар бостириб кириши сабабли парвозлар қолдирилмоқда. Бу ҳақда 112 Телеграм каналида xaбар берилди.

Қайд этилишича, Санкт-Петербург—Қозон йўналиши бўйича парвозни кейинга қолдиришга тўғри келган, чунки йўловчилар ўтиши керак бўлган йўлакни арилар галаси қоплаган.

Аееропорт ходимлари бундай шароитда одамларни самолётга қўйиш хавфли деб ҳисоблади. 

Шу сабабли муаммо бартараф этилмагунча парвоз кечиктирилди. Санкт-Петербург—Москва рейсини ҳам кечиктиришга тўғри келди. 

Мутахассислар асалариларни ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар