“Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (240-сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қарорга кўра, Халқаро этноспорт фестивали 2023 йил 7–10 сентябрь кунлари Хивада ўтказилади.
Қарор билан фестивални ўтказиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.
➖Унга кўра, фестиваль ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади.
Фестиваль доирасида, жумладан, қуйидагилар ташкил этилади:
спортчилар иштирокида халқаро мусобақалар;
икки босқичли миллий ош пишириш чемпионати;
наққошлик ва каштадўзлик санъати кўргазмаси;
кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси;
ўзбек, форс, араб, рус тилларида нашр этилган адабиётлар намойиши.
➖Фестиваль доирасида халқаро мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль ва дипломлар билан тақдирланади.
➖Шунингдек, спорт тадбирлари иштирокчилари орасидан “Энг ёш иштирокчи”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши спортчи”, “Фахрий спортчи” каби номинациялар бўйича совриндорлар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши назарда тутилган.
13.06.2023 08:53
Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади
